00:56 / 02.10.2015
10453

KUN.UZ дайжести: 1 октябрда кенг муҳокамага сабаб бўлган хабарлар

Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 1 октябрда кенг муҳокамага сабаб бўлган хабарларни такроран ҳавола этамиз.

"Ипподром" бозори акциялари сотувга қўйилади>>

Халқ орасида кўпроқ “Ипподром” бозори номи билан машҳур Chilonzor buyum savdo kompleksi АЖнинг қўшимча эмиссия акцияларининг биржа очиқ савдолари бўлиб ўтади.

ОАВ: Ўзбекистонда интернет ҳатто Қирғизистондагидан ёмон ишлайди>>

“Новости Узбекистана” мухбири Игорь Решетников ўзининг янги мақоласида Наманганда интернет хизматлари кўрсатиш сифати паст даражада эканлигини айтди

WSJ: Путин Сурияда ўзи севган тактикани қўлламоқда>>

Россиянинг Суриядаги авиазарбалари АҚШ учун кутилмаган ҳол бўлди ва Ғарб сиёсатчиларининг кескин норозиликларига сабаб ўлди

Қозоғистонлик имом жинсий алоқа солиғи ҳақида: шариатда хиёнат ўлим билан жазоланади>>

Қозоғистоннинг Оқтепасидаги руҳонийлар Мусулмонлар иттифоқи ва Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари бўйича Мусулмонлар қўмитасининг жинсий алоқа солиғини жорий қилиш ҳақидаги таклифидан ҳайратда

Сиёсатшунос: эски Сурияни бошқа кўрмаймиз>>

Сурия президенти Башар Асад Россиядан ҳарбий ёрдам сўраганидан сўнг Кремль етакчиси Владимир Путин Федерация кенгашига мамлакат қуролли кучларини чет элда қўллашга рухсат олди

Қозоғистонлик амалдор ўғлининг тўй кортежи туфайли ишдан ҳайдалди>>

Остонада ўтказилган тантанали тўй маросимида суратга видеотасвирнинг интернетга чиқиб кетиши ҳуқуқ-тартибот органлари амалдорининг ишдан кетишига сабаб бўлди

Лавров: исбот талаб қиламиз>>

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров АҚШ вакилларидан Россия кучлари ИШИДнинг эмас, бошқа кучларнинг базаларига авиазарбалар берганини исботловчи далиллар келтиришни талаб қилди

Россия Савченко Украинага қандай шартларда топширилишини айтди>>

Россия адлия вазирлиги Савченко Украинага қандай шартларда топширилишини айтди

Дональд Трамп барча суриялик қочқинларни АҚШдан ҳайдаб чиқаришга ваъда берди>>

Республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига номзод миллиардер Дональд Трамп давлат раҳбарлигига сайланса, АҚШдаги барча суриялик қочқинларни ҳайдаб юборишини маълум қилди

“Ведомости”: Россиялик ҳарбийларга командировка пуллари катта бўлгани сабабли Сурияга боришни истовчилар борасида муаммо йўқ>>

Суриядаги россиялик ҳарбийларнинг умумий сони 1500 нафарга яқинни ташкил қилмоқда, деб ёзмоқда “Ведомости” нашри

Россия ШҲТ давлатлари билан аксилтеррор машғулотларини ўтказиши мумкин>>

Россия қуруқлик қўшинлари 2016 йилда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо бир қанча давлатлар билан ҳамкорликда аксилтеррор ҳарбий машғулотларини ўтказишни режалаштирмоқда

“Известия”: миграция хизмати хорижликлар учун иш патентларини муддатсиз қилиб қўяди>>

Россия федерал миграция хизмати янги қонун лойиҳаси доирасида хорижлик ишчиларни доимий равишда рухсатномани узайтириш мажбуриятидан халос қилмоқчи

ИШИД Су-24 зарбаларидан оғир талафот кўрмоқда>>

Россия самолётларининг биринчи ҳамласи ИШИД жангариларига оғир талафотлар етказди. Авиазарбалар Суриянинг 7 туманида амалга оширилди

Қозоғистон: инқилоб ва жаҳон урушлари лимити тугади>>

Инсоният ўзининг “инқилоб ва жаҳон урушлари лимити”ни тугатиб бўлди. Бу ҳақда Қозоғистон ташқи ишлар вазири Ерлан Идрисов БМТ Хавфсизлик Кенгаши очиқ баҳсларидаги иштирок чоғида айтиб ўтди

Блаттер 2018 йилги ЖЧ учун билетлар сотилишида порахўрликка қўл ургани гумон қилинмоқда>>

ФИФА раҳбари Йозеф Блаттер футбол бўйича Россияда бўлиб ўтадиган 2018 йилги жаҳон чемпионати ва Қатар мезбонлик қиладиган 2022 йилги ЖЧ ўйинлари учун чипталар сотиш ҳуқуқини беришда ўз лавозимидан фойдаланган ҳолда порахўрликка қўл ургани гумон қилинмоқда

Top