Жаҳон | 06:15 / 02.10.2015
4653
1 дақиқада ўқилади

Лавров: “ИШИД” Португалиядан Покистонгача бўлган ҳудудни босиб олмоқчи

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров “ИШИД” террорчилик гуруҳи жангарилари катта ҳудудни босиб олишни мўлжаллаётганини айтди. Лавров бу ҳақда БМТ Бош ассамблеясидаги матбуот-анжуманидаги нутқида айтиб ўтди. 

“Террорчиларнинг режаларида Португалиядан Покистонгача бўлган ҳудудни босиб олиш   бор. Уларга қарши самарали кураш лозим”, деб таъкидлаб ўтди Лавров.

Лавров Россия Қуролли кучларининг Суриядаги мақсади “Жабҳад ан-Нусра”, “ИШИД” ва бошқа террорчилик гуруҳлари билан курашиш эканлигини қўшимча қилиб ўтди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш