Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Одил Аҳмедов: Иккинчи таймда хотиржамроқ ўйнадик, шунинг учун "Габала" устидан ғалаба қилдик
"Краснодар" жамоасининг ўзбекистонлик ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов Европа лигаси доирасида "Габала"га қарши кечган ғалабали учрашувдан кейин журналистлар билан гаплашди.
- Биз ҳар уч кунда майдонга тушмоқдамиз. Шу сабабли чарчоқ аломатлари бор. Иккинчи бўлимда хотиржамроқ ўйнадик, шу сабабли ғалабага эришдик.
- Иккинчи бўлимда "Краснодар" ўйинида қандайдир таҳлика сезилди. Натижа учун қўрқдингизми?
- Албатта, натижа жуда муҳим.
- Ўйин олдидан Олег Кононов жамоа бу ўйинда энг яхши спорт формасида бўлишини айтган эди. Бу сўзни қандай тушуниш мумкин? Мураббий кўрсатмасини бажара олдингизми?
- Яхши спорт формасида бўлишни истаймиз. Аммо ёмғир яхши ўйин намойиш этишга халал берди, - дейди Аҳмедов.