Ўзбекистон | 15:36 / 02.10.2015
2956
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ТИВда АҚШ элчиси билан учрашув ўтказилди

2015 йилнинг 2 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Америка Қўшма Штатларининг фавқулодда ва мухтор элчиси Памела Леора Спратлен билан учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон делегациясининг БМТ Бош Ассамблеясининг 70-сессиясидаги иштироки чоғида Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон-АҚШ учрашувлари нуқтаи назаридан икки томонлама муносабатларнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.

Томонлар халқаро ва минтақа кун тартибининг баъзи масалалари бўйича ҳам фикр алмашишди.