15:40 / 02.10.2015
7393

Россия авиацияси ИШИДнинг яна бир қўмондонлик пунктини йўқ қилди

Россиянинг Су-24 самолётлари ИШИДнинг Суриядаги навбатдаги қўмондонлик пункти ва тайёрлов қароргоҳини йўқ қилди. Бу ҳақда мудофаа вазирлиги расмий вакили генерал-майор Игорь Конашенков айтиб ўтди.

“1 октябрь куни Су-24 самолёти Мадан Жадид аҳолижойи яқинидаги тайёрлов пункти ва Раққа шаҳридан жануби-ғарбида жойлашган Касерт Фараж туманидаги қўмондонлик пунктини йўқ қилди”, - унинг сўзларини келтиради РИА Новости.

Унинг айтишича, қўмондонлик пункти фаолияти тугатилган, террорчиларни тайёрлаш учун фойдаланилган инфраструктура тўлалигича йўқ қилинган.

Top