Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 10:22 / 03.10.2015
10698
1 дақиқада ўқилади
Бердимуҳамедов Ўзбекистонга ташриф буюради
7-8 октябрь кунлари Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистонда расмий сафар билан бўлади. Бу ҳақда Ашхободда ўтказилган ҳукумат мажлиси чоғида айтиб ўтилди.
“Ташриф доирасида Туркманистон ва Ўзбекистон ўртасида олий даражадаги музокаралар ўтказилади”, - дейилади Бердимуҳамедовнинг матбуот хизмати тарқатган хабарномада.
Ўзбекистон ТИВ маълумотларига кўра, 1991 йилдан буён Туркманистон раҳбари 8 марта Ўзбекистонга ташриф буюрган, Ўзбекистон президенти ҳам 8 маротаба Туркманистон расмий сафар билан бўлган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш