15:43 / 03.10.2015
8365

Кўпикдан дунёдаги энг кучли сунъий юрак ясалди

Америкалик олимлар юмшоқ материаллардан дунёдаги энг кучли сунъий юракни яратишди. Кўпиксимон юқори эластикликка эга силикон кўп миқдордаги суюқликни ўтказиш имкониятини беради. Кашфиёт ҳақида Advanced Materials журнали хабар берди.

Айтилишича, тадқиқотчилар юмшоқ роботлар ва сунъий мушаклар лойиҳаларидан илҳомланиб, шундай технология асосида юмшоқ силикондан юрак ясашган. Кардиопротезлардан фарқли равишда, силиконли юрак ғоваксимон бўлади, бунинг натижасида ҳаво тешиклар орқали кириб, протезни ҳақиқий юракдай ишлашга мажбурлайди.

Тери жисмлари билан кимёвий реакцияга киришмайдиган металлардан ясалган ташқи насос ҳаво ва суюқликни сунъий юракка итаради. Пластикнинг юпқа қатлами тери вазифасини бажаради – протезни қоплаб, материаллар оқиб кетишининг олдини олади.
Янги аппарат ҳозирча тиббий мақсадларда қўлланишга тайёр эмас. Айни кунларда олимлар тажриба босқичига тайёрланмоқда.

Top