Жаҳон | 08:35 / 03.10.2015
4276
1 дақиқада ўқилади

Олланд: Франция Сурияда авиазарбалар миқдорини кўпайтиради

Франция Сурияда “ИШИД” позицияларига бериладиган авиазарбалар миқдорини оширмоқчи. Бу ҳақда Франция президенти Франсуа Олланд Парижда “норманд тўртлиги” учрашуви натижаларига бағишланган матбуот-анжуманида айтиб ўтди. 

“Франция Сурияда “ИШИД”дан бошқа нишонларни кўрмаяпти”, деб айтди Олланд.

Аввалроқ Франция авиацияси Сурияда авиазарбалар бериши оқибатида “ИШИД” жангарилари лагерини йўқ қилганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш