Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 23:19 / 03.10.2015
20224
1 дақиқада ўқилади
SANA: Сурия жанубида 700 жангари ихтиёрий таслим бўлди
Сурия жанубидаги Дераа вилоятида 700 жангари ва қидирувда бўлган суриялик фуқаролар охирги кунларда ихтиёрий таслим бўлишди, деб хабар беради SANA агентлиги.
Сурия ҳукумати томонидан амалда қўлланиб келинаётган миллий дастурга мувофиқ 450 нафар суриялик жангари ва ҳукумат томонидан қидирувда бўлган 250 нафар фуқаро қуролларни ташлаб, тинч ҳаётга қайтган.
Жангарилар ўзлари билан олиб келган автомат, пулемёт ва снайпер винтовкаларини топширишган.