Спорт | 19:49 / 04.10.2015
4480
1 дақиқада ўқилади

Фаррух Дўстов Туркияда бешинчи унвонни қўлга киритди

Ўзбекистоннинг иккинчи рақамли ракеткаси Фаррух Дўстов Туркиянинг Ағри шаҳрида ўтган ATP Agri Challenger-2015 мусобақасида бешинчи унвонни қўлга киритди.

Финалда Дўстов ҳиндистонлик Сакета Миненини икки сетда 6:4, 6:4 ҳисоби билан мағлуб этди. Ғалабаси туфайли у 6 150 доллар мукофотни ҳамда 90 рейтинг очкосини қўлга киритди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш