21:00 / 04.10.2015
12426

Ироқ Россияни террорчилар маррасига зарба беришга чақирди

Ироқ бош вазири Ҳайдар ал Абади ҳукумат вакиллари билан келишиб олгач, ИШИДнинг мамлакатдаги марраларига Россия томонидан авиазарбалар берилишга чақирди. Унинг маълум қилишича, у буни Россиядан “илтимос қилган”. Деб маълум қилади ТАСС.

Ал-Абади бундай илтимоснинг асосий маъноси бутун эътибори билан ИШИДга қарши зарба беришга йўналган.

Эслатиб ўтамиз, Россия Сурия ҳудудидаги ИШИД марраларига 30 сентябрдан авиазарбалар беришни бошлади. Операция доирасида Россия ҳарбий-космик кучлари таркибидаги Су-24М, Су-25 ва Су-34 иборат 50 самолёт ва вертолётлар ҳаракат қилмоқда.

Top