Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 09:51 / 04.10.2015
5649
1 дақиқада ўқилади
Когонда аксилтеррор машғулотлари ўтказилди
17 сентябрь куни Бухоро вилоятининг Когон шаҳрида қуролли кучларнинг режали ҳарбий-тактик машғулотлари ўтказилди.
“Восточный экспресс” нашрининг вилоят ҳокимиятига таянган ҳолда хабар беришича, ўқуваларга фавқулодда вазиятлар бошқармаси, ички ишлар органлари ходимлари, қуролли кучлар хизматчилари жалб қилинган.
Ўқувлар аксилтеррор ҳаракатларини машқ қилиш мақсадида амалга оширилди. Шунингдек, техноген ва табиий офатларга тайёргарлик даражаси текширувдан ўтказилди