19:37 / 04.10.2015
17122

KUN.UZ дайжести: ҳафтанинг энг асосий хабарлари. Ўзбекистон (28.09-04.10)

Ҳурматли ўқувчилар! Юртимизда хафта давомида (28.09-04.10) содир бўлган хабарлар хроникасини эътиборингизга такроран ҳавола этамиз.

Абдулазиз Комилов Нью-Йоркда АҚШ Давлат департаменти вакиллари билан учрашди>>

27 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва АҚШ Давлат котибининг биринчи ўринбосари Антони Жон Блинкен ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

МАГАТЭ: Ўзбекистон юқори бойитилган урандан бутунлай халос бўлди>>

Ўзбекистон юқори бойитилган уранни ўз ҳудудидан чиқариб юборди. Бу ҳақда 28 сентябрь куни Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) хабар беради.

Эксимбанк Ўзбекистонда 1 млрд долларлик лойиҳаларни амалга оширмоқчи>>

Жанубий Корея ишбилармонлари ҳамда ушбу мамлакатнинг Экспорт-импорт банки Ўзбекистон билан инвестицион ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр. Бу ҳақда банк раиси Ли Дук Хун Тошкентда бўлиб ўтган “Эксимбанкнинг Корея иқтисодий тараққиётидаги ўрни ва унинг Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётига қўшаётган ҳиссаси” мавзуидаги семинарда айтиб ўтди.

Ўзбекистонлик ҳожиларнинг илк гуруҳлари Маккадан қайтиб кела бошлади>>

27 сентябрь куни кечқурун Тошкент шаҳрида Муборак Ҳаж сафаридан қайтаётган 255 нафар зиёратчилардан иборат дастлабки гуруҳ кутиб олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берган.

Ислом Каримов ўқитувчи ва мураббийларни давлат мукофотлари билан тақдирлади>>

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 29 сентябрь куни "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонини имзолади. Ушбу ҳужжат матни УзА нашрида келтирилган.

«Пахтакор» - «Металлург» учрашуви келишилган деб топилди ва Рустам Мирсодиқовнинг мураббийлик лицензияси бекор қилинди>>

Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати иштирокчиси Бекободнинг «Металлург» клуби бош мураббийи Рустам Мирсодиқовнинг мураббийлик лицензияси бекор қилинди. ЎФФ ижроия қўмитаси бюроси шундай қарорга келган, деб ёзади ташкилот матбуот хизмати.

GM Powertrain Uzbekistan компаниясига янги бош директор тайинланди>>

Автомобиллар учун двигателлар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи GM Powertrain Uzbekistan (GMPT) акционерлари Женнифер Бигелоуни компаниянинг янги бош директори этиб тайинлашди.

Ислом Каримов Наманган вилоятига ташриф буюрди>>

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан танишиш мақсадида 29 сентябрь куни Наманган вилоятида бўлди.

Ислом Каримов: Жаҳон бозори учун миллий брендимизни яратишимиз лозим>>

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан танишиш мақсадида 29 сентябрдаги Фарғона водийсига сафарини Наманган вилоятидан кейин куннинг иккинчи ярмида Фарғона вилоятида давом эттирди.

Ислом Каримов: Фақат дон ва пахта етиштириш билангина юқори даражадаги ривожланиш ва фаровонликка эришиб бўлмайди>>

Фақатгина дон ва пахта етиштириш билан юқори даражадаги ривожланиш ва фаровонликка эришиб бўлмайди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Наманган вилоятининг Мингбулоқ туманида жойлашган “Барака” фермер хўжалигида ўтган суҳбатда айтиб ўтди.

Ўзбекистоннинг 9 банки МДҲнинг 200 энг йирик банки рўйхатига киритилди>>

1-4 октябрь куни ўтказиладиган “Сочи-2015” инвестицион форум арафасида РИА Рейтинг агентлиги таҳлилчилари МДҲ давлатларининг энг йирик 200 банкини ўз ичига олган рейтингни эълон қилди.

Ўзбекистонда бугундан коммунал хизматлар учун тарифлар ошди>>

1 октябрь кунидан Ўзбекистон аҳолиси ва улгуржи истеъмолчиларга бериладиган табиий газ учун Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган янги тарифлар жорий қилинади. 

Ўзбекистон дунёда биринчи бўлиб газ ҳисобининг автоматлашган тизимини жорий қилади>>

Тошкент шаҳри ва вилоятида 2016 йил охирига қадар табиий газ истеъмоли ҳисобининг автоматлаштирилган тизими жорий қилинади. Бу ҳақда “Ўзтрансгаз”даги манбаларига таянган ҳолда Sputnik агентлиги хабар бермоқда.

Мираброр Усмонов ЎзПФЛ клублари раҳбарлари ва мураббийлари билан учрашувда келишилган ўйинлар учун кескин чоралар кўрилишига ваъда берди>>

Бугун Ўзбекистон Футбол Федерациясининг анжуманлар залида Мираброр Усмонов ЎзПФЛ клублари раҳбарлари ва мураббийлари билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон МДҲ давлатларига ўз автомобилларини “Ravon” бренди остида экспорт қилади>>

Йил бошидан бери интернетда “GM Uzbekistan” автокорхонасида “Ravon” бренди остида автомобиллар ишлаб чиқарилиши бошлангани ҳақида турли гаплар юрганди. 

Андижон темир йўл вокзали 2016 йили фойдаланишга топширилади>>

Андижон темир йўл вокзали 2016 йили фойдаланишга топширилади. Бу ҳақда Telegraf.uz сайти хабар бермоқда.

Собиқ авиасозлик заводи ўрнида истироҳат боғи қурилади>>

Собиқ Тошкент авиасозлик заводи ўрнида янги истироҳат боғи қад кўтаради. “Новости Узбекистана” нашрининг ёзишича, айни пайтда “Анҳор-Локомотив” аттракционлар боғининг қурилиши бошлаб юборилган.

Япония бош вазири октябрда Ўзбекистонга келади>>

Шу ойнинг октябрь ойининг охирида Ўзбекистонга Япония бош вазири Синдзо Абэ ташриф буюради. Бу ҳақда The Japan Times нашри хабар бермоқда.

GM Uzbekistan компанияси Labo мини юк машиналарини автосалонларга етказиб беришни бошлади>>

Ижтимоий тармоқда GM Uzbekistan компанияси томонидан шу йилнинг июлида ишлаб чиқарилиши бошланган Labo мини юк машиналари ташув воситалари орқали жойларга етказилаётгани тасвирланган суратлар пайдо бўлди.

Тошкентда аксилтеррор машғулотлари ўтказилди>>

2 октябрь куни Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида режали аксилтеррор машғулотлари ўтказилди.

Бердимуҳамедов Ўзбекистонга ташриф буюради>>

7-8 октябрь кунлари Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистонда расмий сафар билан бўлади. Бу ҳақда Ашхободда ўтказилган ҳукумат мажлиси чоғида айтиб ўтилди.

Ўзбекистонда Япониянинг арзон меҳмонхоналари тармоғи иш бошлаши мумкин>>

Япониянинг Toyoko-inn арзон меҳмонхоналари тармоғи Ўзбекистон бозорига кириб келишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Ўзбектуризм”даги манбаларига таянган ҳолда Sputnik агентлиги хабар бермоқда.

Top