Жаҳон | 12:43 / 04.10.2015
5692
1 дақиқада ўқилади

Миср Россиянинг Суриядаги ҳарбий операциясини маъқуллади

Россиянинг Сурияда бошлаган ҳарбий операцияси террорчиликнинг илдизига болта уришга ёрдам беради. Бу ҳақда Миср ташқи ишлар вазири Самеҳ Шукрий баёнот берди.
Унинг сўзларига қараганда, Қоҳира томонидан Москвадан олинаётган ахборот Россия террорчиликка қарши курашга жиддий бел боғлаганидан далолат бермоқда.
“Россия ўз имкониятлари ва салоҳиятини бу курашга сафарбар қилгани, фикримизча, Сурияда терроризмнинг илдизини суғуриб ташлашга ёрдам беради”, - таъкидлади Шукрий.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш