12:20 / 04.10.2015
4850

Тошкентда дзюдо бўйича Гран-при якунига етди

Тошкентда ўтган дзюдо бўйича учинчи Гран-при якунланди. Унда 52 мамлакатдан ташриф буюрган 355 спортчи иштирок этди. 3 кун давом этган мусобақаларда 2 нафар ўзбекистонлик спортчи совринли ўринларни қўлга киритди.
2013 йилги Тошкент Гран-приси ғолиблари Шерали Жўраев (-90 кг) ва Сойиб Қурбонов (-100 кг) бу сафар бронза медалларига соҳиб бўлдилар.
Мусобақа якунларига кўра биринчилик тўртта олий мукофотни қўлга киритган Япония терма жамоасига насиб қилди. Иккинчи ўрин эса Жанубий Кореяга тегишли – 3та олтин ва 1та кумуш.
17-18 октябрь кунлари жаҳон дзюдоси юлдузлари Парижда яна бир бор учрашишади.

Top