Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 07:29 / 05.10.2015
3645
1 дақиқада ўқилади
Гватемаладаги ер ўпирилиши қурбонлари сони 102 нафарни ташкил этмоқда
Гватемаланинг Санта-Катарина-Пинула муниципалитетида содир бўлган ва мамлакат тарихидаги энг фожиали ҳодиса деб эътироф этилаётган кўчки оқибатида ҳалок бўлганлар сони 102 нафарга етди. Юзлаб кишилар бедарак йўқолган.
Қутқарувчи гуруҳлар тупроқ остида қолган уйларга етиб боришгани айтилмоқда.
Полиция маълумотларига кўра, баъзи кўчки натижасида баъзи жойларда уйлар 60 метр қалинликдаги тупроқ остида қолган.
Ҳодиса жойида техникалардан фойдаланилмоқда.
Охирги маълумотларда қурбонлар сони 87 кишига етгани хабар қилинган эди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш