Дунё капитал бозорида нефть нархининг сезиларли равишда ўсиши натижасида Москва биржасидаги евро ва долларнинг курси сезиларли равишда пасайиб кетди. Бу ҳақда «Интерфакс» ахборот агентлиги хабар тарқатмоқда.
Бозорда долларнинг курси 65,62-65,97 рубль диапазонида айланмоқда. Ўртача курс миқдори 65,8 рублни ташкил қилмоқда. Бу аввалги кўрсаткичдан 21 копейкага камроқ дегани.
Евро курси аввалги курсга нисбатан 22 копейкага камайиб, 73,84 рублни ташкил қилмоқда.