Ўзбекистон | 18:15 / 05.10.2015
4824
1 дақиқада ўқилади

Ўрмонлардан фойдаланиш тартиби ва тўловлари ҳақидаги низом қабул қилинди

Ўзбекистонда ўрмондан фойдаланишни назорат қилиш ва бунинг учун тўлов ундириш тартиби тўғрисидаги низом қабул қилинди. Ҳужжат Вазирлар Маҳкамасининг “Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ қабул қилинди.

Ҳужжатда ўрмонлардан фойдаланишни тартибга солиш, унинг ресурсларидан оқилона, чекланган миқдорда фойдаланиш, бунинг давлат томонидан назорат қилиниши тартиби белгилаб берилган.