18:07 / 06.10.2015
9840

Афғонистон президенти саройидан икки одамга тегишли суяклар топилди

Таъмир ишлари олиб борилаётган Афғонистон президенти саройидан икки кишига тегишли бўлган суяклар топилди, дея хабар бермоқда Associated Press.

Суяклар ошхона поли остидаги ердан топилди. Вафот этганларнинг шахси, жинси ва ўлим сабаблари номаълум.

Жасад қолдиқларини идентификация қилиш ишлари Афғонистондаги инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил комиссия ва Physicians for Human Rights (PHR) ташкилоти томонидан олиб борилади.

Top