06:56 / 06.10.2015
2332

Бэйл бешинчи марта Уэльсда йил футболчиси бўлди

"Реал" жамоаси яримҳимоячиси Гарет Бэйл Уэльс Футбол уюшмасининг 25-марта ўтказган тақдирлаш маросимида ўзининг 5-мукофотини қўлга киритди.

26 ёшли ушбу вингер уэльслик мухлислар ва футболчилар ўртасида ўтказилган сўровнома якунларига кўра ғолиб чиққан.

Қайд этиш керакки, Бэйл Евро-2016 турнири учун саралаш босқичида терма жамоанинг ғалабаларида асосий ҳиссани қўшиб келмоқда. Ҳозирча у саралаш босқичида ўтказилган ўйинларда 6та гол урди. Уэльс "В" гуруғида ўтказилган 8 турдан кейин 18 очко тўплаган ҳолда биринчи ўринни эгаллаб турибди.

Top