20:38 / 06.10.2015
4050

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" самолётлари Ригага учишни бошлайди

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси Латвия пойтахти Ригага янги йўналиш очмоқда. Бу ҳақда авиакомпаниянинг матбуот баёнотида маълум қилинмоқда. 

Sputnik нашрининг маълумотларига кўра, қишки парвозлар жадвалига кўра, Ригага тўғри рейслар 30 сентябрдан ҳар жума кунлари Boeing-767 авиалайнерларида амалга оширилади,

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" сентябрь бошида Европа Иттифоқи давлатларига парвоз амалга оширишга рухсат берувчи Европа авиацион хавфсизлиги агентлигининг рухсатини олганди.

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" давлатга қарашли бўлиб, бугунги кунда Ўзбекистонда ягона авиаташувчи ҳисобланади. Авиакомпания дунёнинг 40 дан кўпроқ шаҳари: Европа, Америка, Яқин Шарқ, Осиё давлатларининг 21 та, МДҲнинг 22 та шаҳарига ва маҳаллий авиалинияларда 11 та йўналиш бўйича парвозлар амалга оширади.

Top