10:59 / 06.10.2015
15599

Россия мудофаа вазирлиги ИШИД позицияларига бомба ташланишини кўрсатиб берди

Россия мудофаа вазирлиги ўзининг YouTube’даги каналида ИШИДнинг Идлиб шаҳри яқинидаги ўрмонзор ичида жойлашган техникаси ҳаводан бомба ташланиши акс этган видеолавҳани жойлаштирди.

Роликда кўринишича, Россиянинг Су-24М бомбардимончи самолёти Ҳмаймим авиабазаси ҳудудидан кўтарилиб, рақиб позициясига бомба ташлаган. Парвоз давомида 30 техника бирлиги, жумладан, автомобиль ва зирҳли техника йўқ қилинган.

Россия авиацияси, шунингдек, ИШИДнинг Ҳалаб вилоятидаги Дайр ул-Хофир шаҳрида жойлашган штабига ҳам зарба берган. Видеолавҳада ушбу базага бомбалар ташлангани кўринади.
ИШИДнинг Хомс вилоятидаги аслаҳахона ҳам авиаҳужумлар чоғида тўла йўқ қилинди.

Top