Жаҳон | 14:44 / 06.10.2015
4968
1 дақиқада ўқилади

Тожикистон СТИ раҳбари: Ғарбдан Сурияда кўп қабиҳликларни кутса бўлади

Тожикистон президенти ҳузуридаги стратегик тадқиқотлар институти раҳбарияти Россиянинг Сурияда бошлаб юборган ҳарбий операциялари ўзини оқлашини таъкидлаб ўтди.

“10 йилдан бери қанақадир коалиция борлигию, у нималардир қилаётганини эшитамиз. Аммо амалда ҳеч нарсани кўрмадик. Россия қўшилганидан буён эса бир ҳафта ичида натижани кўрдик: ИШИД жангарилари Ироққа қочди. Мана буни самарадор иш деса бўлади”, - деди ташкилот раҳбари Худойберди Холиқназар.

У ўз баёнотини Душанбеда ўтган “Марказий Осиё давлатларининг миллий манфаатлари ва хавфсизлик сиёсати геосиёсий ўзгариш шароитларида” мавзуидаги халқаро конференция чоғида берди.
“Ғарб, табиийки, минтақада ўз геосиёсий мақсадларига эга, улардан кўп нарса кутиш мумкин. Айрим сиёсатшунослар айтганидек, қабиҳликларни кутса бўлади”, - қўшимча қилди у.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш