01:23 / 06.10.2015
8861

Туркманистон президенти миллий хавфсизлик ва мудофаа вазирларини ўзгартирди

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухамедов 5 октябрда мамлакатнинг куч блокидаги ходимлар орасида ўзгартиришлар амалга оширди ҳамда миллий хавфсизлик ва мудофаа вазирларини ўзгартирди, деб хабар бермоқда Туркманистон телевидениеси.

Бердимухамедов тегишли қарорни Туркманистон давлат хавфсизлик кенгашининг йиғилишида қабул қилди.

Бердимухамедовнинг фармони билан бошқа лавозимга ўтказилиши муносабати билан Туркманистон хавфсизлик кенгаши котиби, миллий хавфсизлик вазири генерал-лейтенант Яйлим Бердиев ва мудофаа вазири генерал-майор Бегенч Гундўгдиев эгаллаб турган лавозимларидан озод этилдилар.

Уларнинг иккиси ҳам янги лавозимларга тайинланди. Бердиев Мудофаа вазири, Гундўгдиев Туркманистон Қуролли кучларининг ҳарбий-денгиз кучлари қўмондони этиб тайинланди.

Миллий хавфсизлик вазирлигига генерал-лейтенант Гуйчгелди Хўжабердиев раҳбар этиб тайинланди.

Top