10:20 / 07.10.2015
2869

Абдулазиз Комилов БМТ Аҳолишунослик жамғармаси ваколатхонаси раҳбари билан учрашди

2015 йилнинг 6 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов БМТ Аҳолишунослик жамғармасининг Ўзбекистондаги Ваколатхонаси янги раҳбари Миэко Ябутани қабул қилди. Бу ҳақда ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берган.

Миэко Ябута ўзининг Ўзбекистонга тайинланганлиги тўғрисидаги UNFPA ижрочи директори Бабатунде Осотимеҳиннинг хатини топширди.

Суҳбат чоғида Жамғарманинг 2010—2015 йилларга мўлжалланган Мамлакат миқёсидаги Дастури доирасидаги қўшма лойиҳаларни амалга оширилиши кўриб чиқилди ҳамда ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.

Top