08:22 / 07.10.2015
2734

Фабио Капелло: «Агуэро ва Суарес – дунёнинг энг яхши ҳужумчилари»

Италиялик мураббий Фабио Капелло АПЛда етакчилик қилаётган «Манчестер Сити» жамоаси ўйини ва унинг етакчилари борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Манчестер Сити» ҳимояси Компани йўқ пайтда барқарор ўйнай олмаяпти. Уларга тезлик етишмайди. Аммо жамоанинг марказий чизиғида сеҳргар Давид Сильва бор. Улар майдонни ажойиб тарзда кўра олади ва ақлбовар қилмас пасларни амалга ошира олади. У Агуэро каби жамоанинг алмаштириб бўлмас футболчиси».

«Агуэрога келадиган бўлсак, у ҳозирги кунда Суарес, Роналду ва Левандовски билан бир қаторда дунёнинг энг яхши марказий ҳужумчилари бўлиб турибди», дейди Капелло Паоло Ди Канио муаллифлигидаги House of Football кўрсатувига берган интервьюси чоғида.

Top