17:05 / 07.10.2015
3469

Карим Бензема Франция термасидаги шерикларини ўзига голли шароит яратиб бермасликлари учун танқид қилди

Франция терма жамоаси ҳужумчиси Карим Бензема миллий терма жамоадаги шерикларини танқид остига олиб ўтди.

«Худди Мадридда бўлгани каби терма жамоа сафида ҳам голлар урсам, ажойиб иш бўларди. Мен ўзимни яхши томондан кўрсатишим зарур, бироқ бунинг учун менда вазиятлар ҳам бўлиши керак.

Бошқа футболчилар мени майдондан қидиришлари керак. 90 дақиқа мобайнида биттагина имконият бўлса, гол уриш қийин масала.

Агар менда 5-6 та хавфли вазиятлар бўлсаю, шунда ҳам гол ура олмасам, ана ўшандагина мен ҳақимда гаплашсак бўлади», – дея Бенземанинг сўзларидан иқтибос келтиради As нашри L’Equipe манбасига таяниб.

Қайд этиб ўтиш жоиз, Бензема Франция терма жамоаси сафида 2014 йилнинг 11 октябридан буён гол кирита олмаяпти. Бу давр мобайнида у олтита учрашувда майдонга чиққан ва яна учта учрашувни ўтказиб юборган.

Top