Технология | 09:03 / 07.10.2015
2913
1 дақиқада ўқилади

Samsung даромади учинчи чоракда қарийб 80 фоизга ортди

2015 йилнинг учинчи чорагида Жанубий Кореянинг Samsung Electronics компанияси операцион даромади 2014 йилнинг худди шу даврига нисбатан 79,8 фоизга ошди, дея хабар бермоқда Reuters.

Samsung учинчи чоракдаги фойдасини 7,3 трлн вон (6,3 млрд доллар атрофида) деб баҳолади. Ўтган йилнинг шу даврида эса даромад миқдори 4,1 трлн вонни ташкил этган эди. Мазкур маблағлар таҳлилчиларнинг 6,7 трлн вонлик башоратидан сезиларли даражада ошди.

Шу билан бирга, Жанубий Корея электрон маҳсулотлар ишлаб чиқарувчисининг тахминий тушуми 7,5 фоизга қадар ўсиб, 51 трлн вонни ташкил этади.

Samsung молиявий ҳисоботи октябрь ойи сўнгида янада батафсилроқ шаклда эълон қилинади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш