08:45 / 08.10.2015
2781

АҚШ шарқида юз берган сув тошқинлари қурбонлари сони 19 нафарга етди

АҚШнинг Жанубий Каролина ва Шимолий Каролина штатларида кучли ёмғир ёғишидан кейин рўй берган сув тошқинлари натижасида 19 кишининг ҳалок бўлгани тасдиқланди. Бу ҳақда маҳаллий мансабдорлардан бири маълум қилган.
Охирги хабарларда 16 кишининг ўлими ҳақида айтилганди.

Кейинги ҳафта ичида Жанубий Каролинада камида 11 киши чўкиб кетган ва 6 киши автоаварияга учраб, ҳалок бўлган. Қўшни штат Шимолий Каролинада эса бу ҳодисалар туфайли 2 киши оламдан кўз юмган.

Ушбу табиат ҳодисасига Атлантика океанида содир бўлган "Хоакин" довули сабаб бўлган.

Айни вақтда Жанубий Каролина штатида оғир вазият сақланиб қолмоқда. Уайлдвуд туманидаги сув тўғони бузилиши хавфи пайдо бўлгач, ҳукумат минглаб кишиларни эвакуация қилган.

Жанубий Каролина штати губернатори Никки Хэйли ушбу табиий офат туфайли кўрилган моддий зарар миқдорини ҳисоблаб бўлмаётганини айтган. Унинг айтишича, штатдаги кўплаб йўллар ва кўприклар жиддий шикастланган. Ўн минглаб кишилар сув ва электр энергияси таъминотисиз қолган.

АҚШ президенти Барак ҳафта бошида Обама Жанубий Каролинага федерал ёрдам жўнатишга кўрсатма берган.

Top