23:06 / 08.10.2015
3961

"Челси" италиялик дарвозабон Марко Амелияни ўз таркибига қўшиб олди

"Челси" жамоаси Марко Амелияни ўз таркибига қўшиб олгани ҳақида расман маълум қилди.

Томонлар мавсум охиригача битим тузишган.

Амелия лондонликлар сафига эркин агент мақомида келиб қўшилган.

Италиялик дарвозабон янги жамоаси сафида 32 рақам остида ҳаракат қилади.

Қайд этиш керакки, "Челси"нинг асосий дарвозабони Тибо Куртуа жароҳат туфайли 2 ойга сафдан чиққанди.

Иккинчи дарвозабон Асмир Бегович эса ишончни оқлай олмаяпти.

Top