17:43 / 08.10.2015
3873

Facebook «лайк» тугмачаси имкониятларини кенгайтирмоқчи

Facebook ижтимоий тармоғи «лайк» тугмачаси имкониятларини оширмоқчи, дея хабар беради Engadget.com интернет-нашри.

«Лайк» тугмачаси янгича кўринишда «Реакция» (Reactions) номини олади ва бир неча турдаги эмоцияларни жамлаган смайлкларни ўз ичига олади. Бунинг натижасида тармоқ фойдаланувчиларга хабарлар тасмасига жойлаштирилган маълумотларга турлича кўринишда муносабат билдириш имкониятини яратади. Эски лайк тугмачаси ҳам жорий функцияда сақланиб қолади, фақат унинг ёнига муҳаббатни, кулгуни, табассумни, ҳайрон бўлишни ифодаловчи бир қатор смайликлар қўшилади.

Манбада ёзилишича, Facebook тармоғининг Испания ва Ирландия мамлакатларидаги хизмати ўз фойдаланувчилари учун мазкур янгиликни 9 октябрь, жума куниёқ синовдан ўтказиши мумкин.

Шу билан бирга ижтимоий тармоқ кенг муҳокама қилинган «дислайк» тугмачаси жорий этилмаслигини билдирган. Facebook асосчиси Марк Цукербергнинг қайд этишича, «ёқмади» тугмачаси фойдаланувчиларнинг кайфиятига салбий таъсир кўрсатади.

Top