"Бавария” жамоаси ярим ҳимоячиси Франк Рибери тўпиғидаги жароҳатидан фориғ бўлиб, машғулотларга киришди.
L`Equipe нашрининг хабар қилишича, у март ойидан бери илк маротаба умумий гуруҳ машғулотларида иштирок этди.
У 20 дақиқа давомида жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий билан югуриш машқларини бажарган.
“Умид қиламанки, Франк шу ой охирига қадар умумий гуруҳ машғулотларига қайта олади“, – деди мюнхенликлар устози Хосеп Гвардиола.
Эслатиб ўтамиз, футболчи ўтган мавсумда ЕЧЛ 1/8 финалида "Шахтёр"га қарши бўлиб ўтган ўйинда жароҳат олганди.