17:12 / 08.10.2015
4915

«Кашмир хазинаси» узуги Гонгконгдаги савдоларда 6,7 млн долларга сотилиб, дунё рекордини ўрнатди

Гонгконгдаги Sotheby's аукцион уйида бўлиб ўтган кимошди савдолари чоғида «Кашмир хазинаси» номи билан машҳур узук 6,7 млн долларга сотилди, дея хабар берди Reuters.

Мазкур заргарлик буюми 27,68 карат вазнга эга олмос ва ёқут (сапфир) билан безатилган. Хабар қилинишича, узукни маҳаллий тадбиркор сотиб олган.

Савдоларда 42та ноёб кулранг марваридли маржон ҳам ўзининг янги эгасини топди. Унинг қиймати 5,27 млн долларни ташкил этди. Британиялик аслзода виконтесса Каудрига тегишли бўлган маржон сўнгги бор 2012 йилда ЛОндондаги аукционда 3,35 млн долларга сотилган эди.

Маълумотларга кўра, ҳар икки заргарлик буюми ҳам ўз тоифасида дунё рекордини ўрнатди.

Top