15:58 / 08.10.2015
4775

"Ўзбекэнерго" АЖ 5 млн дона замонавий электрон ҳисоблагичлар ўрнатишни режалаштирмоқда

"Ўзбекэнерго" акциядорлик жамияти томонидан электр энергиясини назорат ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, лойиҳа янги турдаги замонавий электрон ҳисоблагичлар ўрнатиш орқали электр энергиясини ҳисобга олиш тизимини такомиллаштириш, электр энергияси истеъмолини аниқ, ишончли ва тўлиқ ҳисобга олинишини таъминлаш ҳамда электр энергияси исрофини камайтириб, истеъмолчиларнинг тўлов интизомини йўлга қўйиш мақсадларига қаратилган.

Лойиҳа доирасида акциядорлик жамияти томонидан 5 миллион дона замонавий электрон ҳисоблагичларни ўрнатиш кўзда тутилган. Уни амалга ошириш учун "Осиё тараққиёт банки", "Жаҳон банки", "Ислом тараққиёт банки" ва бошқа инвесторларнинг кредит маблағлари жалб этилмоқда.

Top