Тошкент кўчаларини ёритишда замонавий техник ечимлардан фойдаланилмоқда. Бу ҳақда ЎзФА Физик-техник институт “Физика-Қуёш” илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси катта илмий ходими Х. Собиров айтиб ўтди.
Унинг сўзларига қараганда, Учтепа туманининг Чилонзор-21 даҳасида 170 ватт қувватга эга фотоэлектрик ускуна ўрнатилган бўлиб, у энергия тежовчи диодли лампаларни қувватлантириб туради.
Шунингдек, маҳаллий олимлар томонидан фотоэлектрик батареяларининг турли синов шакллари ишлаб чиқилаётганини хабар қилди.