Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 18:22 / 09.10.2015
6783
1 дақиқада ўқилади
16 октябрь куни Тoшкент-Олот йўналишида янги рейслар қатнай бошлайди
2015 йилнинг 16 октябридан янги Тoшкент-Олот йўналишида йўловчи поезди ҳаракатлана бошлайди.
Поезд ҳаракати ҳафтанинг жума, шанба ва якшанба кунлари амалга оширилади, деб хабар қилади "Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ.
Ҳаракатланиш графигига кўра, жўнаш вақти Тошкентдан соат 20-15да, 07-54 да Олотга етиб боради. Соат 18-40 да Олотдан қайтади ва 07-12 да Тошкентга етиб келади.
Шунингдек, 22 октябрдан ҳафтанинг пайшанба кунлари Тошкент-Қўнғирот йўналишида қўшимча рейслар ҳаракатланиши йўлга қўйилади.