Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 08:53 / 09.10.2015
4237
1 дақиқада ўқилади
Кубандаги ёнғинда 7 нафар бола ҳалок бўлди
Россиянинг Краснодар ўлкасидаги Холмская станциясида содир бўлган ёнғин оқибатида 7 нафар бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда минтақавий фавқулодда хизматларга таянган ҳолда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.
Ёнғин майдони 60 кв м ни ташкил қилди. Болаларнинг таналари ўт ўчирилганидан сўнг топилди.
Воқеа юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.