15:47 / 09.10.2015
5972

Манба: ИШИД Сурия армиясига қарши кимёвий қуролдан фойдаланиши мумкин

Россия марказий штабидаги манба ИШИД жангарилари томонидан Сурия ҳукумат қўшинларига қарши заҳарловчи газдан фойдаланиши мумкинлигини инкор этмади, дея хабар берди ТАСС.
“Авиациямиз томонидан зарбалар берилганидан сўнг ўтказилган разведка ишларида жангариларнинг Сурия қўшинлари билан фронт чегараларига махсус ўқ-дорилар берилиши тўғрисидаги музокаралар олиб боргани қайд этилди. Шунингдек, кимёвий бирикмалар жойлаштирилган қўлбола портловчи ускуна ҳақидаги қандайдир “сюрприз”лар ҳақида ҳам гап кетди”, - деди ахборот манбаси.
Унинг қўшимча қилишича, махсус ўқ-дорилар ва “сюрпризлар” уларни тўхтатиш ҳамда ҳужум қилиш учун фаол ҳарбий ҳаракатлар олиб борилаётган ҳудудларга имкон қадар тезроқ олиб келиш, нафақат одамлар, балки техникалар ҳам ўта олмайдиган кимёвий тўсиқ пайдо қилиш ҳақида гап кетган.

Top