Жаҳон | 09:29 / 09.10.2015
6422
1 дақиқада ўқилади

Назарбоев Россияга нисбатан санкцияларни бекор қилишга чақирди

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Le Figaro газетасига берган интервьюсида Россияга нисбатан ЕИ давлатлари томонидан жорий этилган санкцияларни бекор қилишга чақирди.

“Европада Россияга нисбатан санкцион муносабатлар режимини сақлаш ярамайди, - деди у. – Бу санкциялар сиёсий жиҳатдан натижасиздир. Россиянинг ўтмишига қаранг – бу кучли давлатдир. Санкциялар билан уни сиёсий курсини ўзгартиришга мажбур қила олмайсиз”.