Жаҳон | 09:44 / 09.10.2015
8783
1 дақиқада ўқилади

Порошенко: Путин глобал беқарорликни истамоқда

Украина президенти Пётр Порошенко BBC каналига берган интервьюсида россиялик ҳамкасби Владимир Путин глобал хавфсизлик тартибини ағдаришни истаётганини таъкидлади.

“Ўйлашимча, Владимир Путин глобал нотинчликни истаётгани кундай равшан. Роппа-роса 18 ой муқаддам, Россия аскарлари Қримда пайдо бўлганида, ва роппа-роса 15 ой муқаддам, Россия аскарлари Донбассда пайдо бўлганида, ва ҳозир, улар Сурияда пайдо бўлганида, ҳар доим бир мақсад кўзланди”, - деди у.

Унинг фикрича, Путин мамлакат ичидаги мавқеини тиклаш мақсадида бу ишларни амалга оширмоқда.