17:51 / 09.10.2015
4778

Россиянинг ҳаво-космик кучлари 75 та самолёт ва вертолёт билан таъминланди

Россия Мудофаа вазирлиги учинчи кварталда 75 самолёт ва вертолёт қабул қилиб олди, деб хабар бермоқда ТАСС.

Бу ҳақда ҳарбий кафедра бошлиғи ўринбосари Юрий Борисов хабар бермоқда.
“75 та авиация техникаси олиб келинди. Шулардан 49 таси эса эски техникаларнинг модернезация қилинганидир. Шу билан йиллик режа 39 фоизга бажарилди”, — деди Борисов.

Ҳарбийлар 282 та танкка қарши қурол ва техникаси, 765 та автомобиль техникаси, 78 та радиоэлектрон қурилма, 121 та бошқариладиган зенитли ракета ҳамда 1,5 минг парашют тизимдаги жиҳозлар билан таъминланишди.

Top