14:49 / 09.10.2015
4892

Telegraph: Ким Чен Ин синглисини хавфсизлик хизмати раҳбарлигидан бўшатди

КХДР етакчиси Ким Чен Ин ўзининг синглисини бир қатор ҳодисалар сабабли шахсий хавфсизлиги хизматидан бўшатиб юборди. Бу ҳақда The Telegraph хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, 2013 йилда Иннинг синглиси Корея Меҳнат партияси протокол хизмати раҳбари лавозини эгаллаганди.

Шунингдек, Шимолий Корея етакчиси уни ўзининг асосий сиёсий маслаҳатчиси сифатида тайинлаган эди. Нашрнинг қайд этишича, Ким Ё Чжон Ким Чен Иннинг ташқи кўриниши, ҳам унинг хавфсизлиги учун жавобгар бўлган. Синглисига нисбатан норозилик бир қатор ҳодисалардан сўнг пайдо бўлди.

Жумладан, ёшлар тадбирига борган Ким Чен Ин қўриқчилари хавфсиз йўлак очгунига қадар оломон ичида бир муддат қолиб кетган. Шунингдек, колхозлардан бирига борганида ансамбль мусиқачиларидан бири унинг юзига гитара билан уришига бир бахя қолган эди.

Ким Ё Чжон ва унинг акаси Швейцарияда таҳсил олишган. Нашрнинг қайд этишича, Ким Чен Иннинг шахсий имижи, жумладан, унинг соч турмаги учун ҳам жавоб беради.

Top