Ўзбекистон | 11:50 / 09.10.2015
4696
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда 170 минг янги электр ҳисоблагичлар ўрнатилди

Тошкентда 170 минг янги электр ҳисоблагичлар ўрнатилди. Бу ҳақда Sputnik агентлиги хабар бермоқда.

Илгари маълум қилинганидек, шу йилнинг охирига қадар мамлакат бўйича жами 1 млн ҳисоблагич ўрнатилиши кўзда тутилган. 2020 йилга қадар мўлжалланган дастур бўйича эса бундай ҳисоблагичлар сони 6 млн донадан ошибк етади.

Тошкентдаги 100 минг аппарат аллақачон маълумот узатиш тизимига уланган.
Пойтахтда жами 600 минг электр ҳисоблагич ўрнатилиши назарда тутилмоқда.