Иқтисодиёт | 09:18 / 09.10.2015
5770
1 дақиқада ўқилади

Тошкентга Франциядан денгиз маҳсулотлари етказиб берила бошланди

Тошкентда 8 октябрда " La Marée" балиқ ва денгиз маҳсулотлари дўкони очилди.

Франциянинг Ўзбекистондаги матбуот хизматининг маълум қилишича, бу дўкон бир ҳафтада икки марта Франциянинг Рунжис улгуржи бозори ва Булонь-сюр-мер портидан янги балиқ ва денгиз маҳсулотлари етказиладиган Тошкентдаги биринчи дўкон бўлади.

Дўкон сешанбадан ташқари ҳафтанинг қолган кунлари соат 11.00 дан 21.00 гача ишлайди. Сешанба куни дўкон ишламайди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш