11:25 / 09.10.2015
5930

Вашингтон штатидаги тўғонда портлаш юз берди

АҚШнинг Вашингтон штати ҳудудидан оқиб ўтувчи Колумбия дарёси йўлига қурилган тўғонда портлаш солир бўлган ва бир неча киши бу ҳодиса туфайли тан жароҳатлари олган.

Маҳаллий ОАВларнинг хабарларига кўра, бунга электр таъминотидаги носозлик сабаб бўлган.

Ушбу ҳодисадан жабрланганлар Прист Рэпидс (Priest Rapids) ходимлари экани айтилган.

ОАВ маълумотларига кўра, улардан 6 нафарини шифохонага ётқизишга тўғри келган.

Top