09:11 / 10.10.2015
4403

АҚШ конгресси вакиллар палатаси АҚШ нефтининг экспорт қилинишига тақиқловни бекор қилди

АҚШ конгресси вакиллар палатаси (қуйи палата) 40 йилдан бери амалда бўлган АҚШ нефтининг экспорт қилинишига тақиқловни бекор қилди, деб хабар бермоқда The Wall Street Journal нашри.

Ушбу ташаббусга 261 конгрессмен овоз берди, 159 нафари қарши чиқди.

Тақиқловнинг бекор қилиниши тарафдорлари бу қарор АҚШ иқтисодиётининг ўсиши ва мамлакатда миллионлаб иш ўринларининг яратилишига кўмак беради, деб ҳисоблашмоқда.

“Маҳсулотимизнинг нархига қўшимча бир ёки икки доллар қўшилиши маржанинг (таннарх ва нарх ўртасидаги фарқ – таҳр.) кескин пасайиши туфайли биз учун жуда муҳимдир”, деб таъкидламоқда АҚШда нефть ва газ олиш билан шуғулланувчи Encana компанияси бош директори Даг Саттлс.  

Қонун лойиҳаси АҚШ сенатида овоз беришдан ўтиши керак. Ушбу лойиҳанинг тарафдорларида АҚШ президенти томонидан унга тақиқлов қўйилиши хавфи сабабли муаммолар юзага келиши мумкин.

Аввалроқ Жош Эрнест Оқ бу лойиҳага қарши чиқаётганини маълум қилганди. Унинг айтишича, бу сиёсий қарор бўлиб, АҚШ савдо вазирлиги фойдасига қаратилган.

Top