Спорт | 12:03 / 10.10.2015
3866
1 дақиқада ўқилади

Бензема жароҳат туфайли 3 ҳафта майдонга туша олмаслиги мумкин

Мадриднинг "Реал" клуби ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Бензема Арманистонга қарши кечган ўртоқлик ўйинида (4:0) жароҳат олган.

Франция футбол федерацияси маълумотига кўра, Ҳужумчи уч ҳафта давомида майдонга туша олмаслиги мумкин.

Marca нашри хабарига кўра, Бензема бугун клуб ихтиёрига қайтиб келади ва бошқатдан тиббий кўрикдан ўтади.

Агар дастлабки хулосалар тасдиқланса, Бензема "Реал"нинг "Леванте", ПСЖ ва "Сельта" жамоаларига қарши ўйинларини ўтказиб юборади.