14:53 / 10.10.2015
3812

Гватемала яна бир ер кўчкисига тайёрланмоқда

Гватемалада яна бир марта ер ўпирилиши содир бўлиши мумкин. Ҳукумат аввал юз берган кўчки ҳудуди - Санта-Катарина-Пинула аҳоли пунктида истиқомат қилувчиларни навбатдаги кўчки хавфи туфайли эвакуация қилишни бошлаган.

Ҳозирда Камбрай аҳоли пунктидан 40 оила кўчишга мажбур бўлган. 150 нафардан ортиқ киши хавфсиз ҳудудларга кўчирилгани айтилган.

Сўнгги хабарларга кўра, 4 октябрга ўтар кечаси юз берган кўчки оқибатида қурбон бўлганлар сони 263 нафарга етган, 800 нафардан ортиқ киши турли даражада тан жароҳатлари олган. Яна 370 кишининг тақдири ноъмалумлигича қолмоқда.

Қутқарувчилар тирик қолганларни топишга умид қилишмаяпти.

Top