08:48 / 10.10.2015
4491

Қатардаги ЖЧда Баҳодир Жалолов кубалик боксчидан устун келиб, чорак финалга чиқди

Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида бокс бўйича ўтказилаётган Жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик яна бир спортчи чорак финалга чиқди.

Энг оғир вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Баҳодир Жалолов (+91 кг) кубалик Линиер Перо устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Энди Баҳодир 10 октябрь куни ўтказиладиган чорак финал баҳсида иорданиялик Ҳусайн Ишаиш билан жанг қилади. Иорданиялик спортчи нимчорак финалда грузиялик Михаил Бахтидзени мағлуб этди.

Шу тариқа, ярим финал йўлланмаси учун кечадиган баҳсларда 7 нафар ҳамюртимиз рингга кўтарилади. Булар, Муроджон Аҳмадалиев (-56 кг), Элнур Абдураимов (-60 кг), Фазлиддин Ғоипназаров (-64 кг), Бектемир Мелиқўзиев (-75 кг), Элшод Расулов (-81 кг), Рустам Тўлаганов (-91 кг) ва Баҳодир Жалолов бўлади (+91 кг).

Top