Жаҳон | 22:11 / 10.10.2015
6447
1 дақиқада ўқилади

Сурия армияси Туркия чегараси яқинида иккита аҳоли пунктини озод этди

Сурия Қуролли кучлари халқ қўнгилли аскарлари кўмагида ўтган кун мобайнида Латақия вилоятининг шимолида жойлашган Кафр-Ажуз ва Кафр-Делба аҳоли пунктларини ИШИД жангариларидан озод қилишди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

“Биз шанба кунига ўтар кечаси биздан 4 км узоқликда жойлашган Кафр-Ажуз ва Кафр-Делба аҳоли пунктларига кириб бордик ва у ерни жангарилардан тўлиқ тозаладик. Айни дамда Салма учун жанглар давом этмоқда”, деб айтди манба.

Қайд этилишича, ушбу аҳоли пунктлари Туркия чегарасидан 20 км узоқликда жойлашган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш